Учқўрғонлик "уддабуроннинг" 27 миллионлик ўғринча "истеъмол"и аниқланди

 
Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон туман бўлими томонидан электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишни аниқлаш борасида амалга ошираётган профилакатика тадбирлари ўз самарасини бермоқда.
Жумладан, яқинда ўтказилган рейд мобайнида туманнинг Янгиер маҳалла фуқаролар йиғинида “ўғринча” истеъмолга чек қўйилди, деб хабар беради МИБ Наманган вилоят бошқармаси.
 Гап шундаки, мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро А.Т хонадони кўздан кечирилганда электр ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ борлиги маълум бўлди. Мазкур ноқонуний ҳолат бўйича ҳисоб-китоб қилинганда, фуқаро А.Т 116289 Кв.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани ўз исботини топди ва давлатга етказилган зарар салкам 27 миллион сўмни ташкил этди.
Қоидабузар истеъмолчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185-2-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги, бироқ моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги, қилган ишидан пушаймонлиги ҳисобга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилди.

Биз Twitterда