Ўрмонларни асрайлик, бу инсоният наслини сақлайди

Бутун жаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) маълумотларига кўра, бир йилда сайёрамизда 120 000 -150 000 квадрат километр ўрмонлар кесилиб, хариталардан ўчирилиб борилади. Бу эса ҳар дақиқада 48 футбол майдонига тенг ҳудуд йўқликка равона бўлади дегани. Ўрмонларнинг кесилиши йирик миқдордаги эрозияларга сабаб бўлаётир, сув айланишига салбий таъсир қилиб, миллионлаб инсонларнинг ҳаётини бузмоқда. Шунингдек, яшил оламни тижорий мақсадларда йўқ қилиниши турларнинг генетик хилма-хиллигини йўқолишига сабаб бўлмоқда. Бу эса келажадак наслий ва ирсий касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шундай экан ўрмонларни сақлаш учун ҳаракат қилмоғимиз даркор.
1990 йиллардан ҳозирга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини кенгайтириш баҳонасида 1,5 миллион квадрат километр ўрмонлар йўқ қилинди. Бу эса экологик муаммолар вужудини янада чуқурлаштирмоқда
Мисол учун, ўтган 40 йил давомида Амазонканинг ёмғирли ўрмонзорларининг камида 20 фоизи нобуд қилинди. Амазонка ўрмонзорлари Жанубий Американинг 9 мамлакатини қамраб олган бўлиб, унинг энг йирик қисми Бразилияга қарашлидир.
Ушбу мамлакатда Амазония ўрмонларининг 60 фоизи жойлашган. Норвегия ҳукумати дунё миқёсида ўрмонлар сақлаш учун катта ҳаракатларни олиб бормоқда. 2015 йилда махсус дастур доирасида ўрмонларни сақлаш учун Бразилияга 1 миллиард доллар маблағ киритди. Бу эса 85 000 квадрат километр тропик ўрмонларни сақланиб қолишига замин яратди. Умумий ҳисобда, Норвегия ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари эвазига бир қатор давлатлар ва Бразилия Амазонкасида ўрмонларни кесиш 75 фоизга камайди.
 
 
 

Биз Twitterда