Ўриснинг картошкаси яна ўзбек бозорида!

Article

Авваллари Россиядан ичида қора тупроғи билан келтирилган картошка жуда машҳур эди. Кейинчалик, мустақиллик йилларида юртимизда маҳсулотларни маҳаллий шароитда етиштириш ривожлантириб, Ўзбекистонда етиштирилган картошкалар харидорларга тақдим этиб бориларди. Лекин қора тупроқда табиий суғориш билан етиштирилган картошка бошқача бўлишини ҳамма билади. 

Россиянинг Тюмень вилоятида фаолият олиб борувчи КРиММ агрофирмаси томонидан етиштирилган 82 минг тонна картошканинг биринчи партияси ўзбек истеъмолчиларига етказиб бериш учун йўлга чиқарилди. Бу ҳақда МегаТюмень сайти хабар қилади.

Бу келишув агрофирма томонидан Ўзбекистон билан йўлга қўйилган ҳамкорликнинг дебочаси дейди КРиММ раҳбари.