Ургутдаги ўзбек-турк лицейида ишлаб кетган Ихсан Буюкчолакнинг эртаклар китоби Туркияда танқид марказида!

 
Туркияда “Қаҳқаҳа гуллари” номи билан иккинчи ва учинчи синфларга дарсдан ташқари ўқиш учун мўлжалланган эртаклар китобида келтирилган қўрқинчли мавзуларга оид хабар ижтимоий тармоқларда эълон қилингач, Турк жамиятида бу китоб куннинг асосий мавзусига айланди.
Адабиёт ўқитувчиси Ихсан Буюкчолак томонидан тайёрланган бу китобдаги бир эртакдан ўрин олган қуйидаги ҳолат танқид нишонига айланди: Ўгай она эрига айтиб, одамнинг биринчи турмушидан бўлган ўғлини ўлдиртиради. Кейин унинг калласини қозонга  солиб, пиширади ва боланинг синглисига ейишни айтади. Қиз акасининг калласини таниб қолади. Кейин мактабга бориб, ўқитувчисига айтади. Ўқитувчиси қизга акасининг гўштини оғзига сурмаслигини, суякларни йиғиб, кўмиб ташлашни маслаҳат беради....
Хуллас, бошланғич синф ўқувчисининг руҳиятига зарар берувчи қўрқинчи эртак.
Энг қизиғи, бу китоб давлат таълим дастурига алоқаси бўлмаса ҳам, унинг мактаб ўқувчисига дарсдан ташқари ўқиш учун тавсия билан чоп этилгани сабабли, кўпчилик бу масалага эътибор қаратди.
Туркия миллий таълим вазири Исмет Йилмаз, бу борада баёнот беришга ҳам мажбур бўлди. “Бу китоб, дарслик китоби эмас. Вазирлигимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўзбекистонда ҳам ишлаб келган бир ўқитувчимизнинг турли мамлакат эртакларини йиғиб, нашрга тайёрлаган китоби. Ўқувчига тўла мос келмагани аниқлангач, ношир томонидан барчаси йиғиб олинган, қайта нашр қилинмаган” деди Туркия вазири.
Ихсан Буюкчолак 1993-1994 йилларда Самарқанд вилоятида, Ургут Онадолу ўзбек-турк лицейида адабиёт ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Биз Twitterда