Урганчда коллеж ўқувчилари давомати прокурор ва милиция бошлиғи иштирокида танқидий таҳлил қилинди

Article
Урганч нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Рустам Жўраев, вилоят прокурори Садриддин Турдиев ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят ўрта-махсус касб ҳунар таълими бошқармаси ходимлари, коллеж ўқитувчи ва талабалари ҳамда ота-оналар иштирокида вояга етмаганлар томонидан содир қилинаётган турли ҳуқуқбузарликлар, уларнинг содир бўлишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитлар ҳамда таълим олаётган ўқувчиларни давомати ва шу билан боғлиқ бошқа ҳолатлар юзасидан танқидий таҳлиллар асосида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хоразм вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беради.
Ўтказилган учрашувда вилоят прокурори ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўрта-махсус таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларни чет элга чиқиб кетишлари, коллежларда давомат аҳволи яхши эмаслиги, ўқувчилар томонидан турли хилдаги ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши ачинарли ҳолат эканлигини кўрсатиб ўтиб, ёшларни ўз вақтида ўқишга келишларини, уларни маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан етук инсон бўлиб камолга етишлари учун педагог ходимлар ва жамоат ташкилотлари ҳамда ота-оналар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш лозимлиги, улар ўртасидаги бўшлиқни тўлдиришни ва ҳамкорликни кучайтириш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.
Учрашувда ёшларни тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш, уларнинг фарзандлар тарбиясидаги масъулиятга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Биз Twitterда