Универсиада-2017га эртага старт берилади

Article
Эртага бошланадиган 28-бутунжаҳон талаба ёшлари қишки Универсиадаси иштирокчилари сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Универсиада-2017нинг очилиши маросими арафасида ўтказилган матбуот-анжуманида Халқаро талабалар спорти федерацияси (FISU) президенти Олег Матицин маълумот берди.
29 январдан 8 февралга қадар Олма-Отада ўтадиган мусобақаларда 57 мамлакат вакиллари иштирок этишади. Бундан ташқари, мусобақаларда 578 университет талабалари қатнашишади. Ҳаммаси бўлиб мусобақаларда 1700 га яқин талаба ва 100 яқин расмий ташкилотлар қатнашади.
Мусобақага ташкилий жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрилган бўлиб, бутун дунёдан келадиган талабалар учун Қозоғистоннинг биринчи пойтахтида барча шароитлар яратилган.
Ўзбекистон талабалар спорт иттифоқи 2003 йилда Халқаро талабалар спорти федерацияси аъзолигига қабул қилинган.

Биз Twitterда