Улуғбек Рўзиқулов Покистон бош вазири билан музокаралар ўтказди

Article

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ўтган ҳафта Покистон бош вазири Наваз Шариф билан учрашди, дея хабар бермоқда "UzDaily"га асосланиб daryo.uz.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, улар энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди.

Наваз Шариф Ўзбекистон делегациясининг ташрифи иккала мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни кенгайтириш имконини беришини таъкидлади. У Покистон Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли алоқаларини янги даражага чиқариш ниятида эканлигини қўшимча қилди.

Наваз Шарифнинг қайд этишича, томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо, инвестициялар ва эркин товар алмашишни ривожлантириш учун ислоҳотлар ўтказиши керак. У Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик техникаси соҳасидаги ҳамкорлик бўйича таклифини маъқуллади.

Улуғбек Рўзиқулов Наваз Шарифга Ўзбекистон Президентининг Ўзбекистонга ташриф буюриш таклифини етказди. Таклиф қабул қилинди.

Биз Twitterда