Ухлолмаяпсизми? Унда диққат билан ўқинг!

Article
Британиялик тадқиқотчилар 50 ёшдан ошган кишилар учун соғлом уйқу шароитлари қандай бўлиши лозимлиги ҳақида бир қатор маслаҳатлар беришди. Бу ҳақда The Telegraph нашри ёзади. Тиббиётчилар сўзларига кўра, уйқуга кетишдан уч соат олдин овқат танаввулини ва гаджетлардан (смартфон, планшет, плеер ва ҳ.к.) фойдаланишни йиғиштириш лозим.
Шунингдек, мутахассислар, оёқларни иссиқ сақлаш учун пайпоқ билан ётиш афзаллигини таъкидладилар. Бундан ташқари, ётоқхонадан мавжуд уй ҳайвонларини ҳам чиқариб юбориш керак.
Хонани ёритиш масаласига тўхталинар экан, оқ ва кўкиш нур таратувчи чироқлардан кўра, қизғиш нур инсонни тинч ётишига, оромига ижобий таъсир кўрсатади. Ётишдан олдин иссиқ ванна қабул қилиш ҳам тавсия этилади.
Соғлом уйқу учун инсоннинг вазни ҳам меъёрида бўлиши керак. Чекишдан ва жисмоний зўриқишдан сақланиш лозим. Агар уйқу келмаса, узоқ вақт ётоқхонада қолиш тавсия этилмайди. Кейинчалик ушбу хона уйқусизликни чақирадиган бўлиб қолади. 

Биз Twitterда