Қудратимизга шубҳа қилганлар Учқўрғондаги "Шоҳ" тантаналар мажмуасига боқсинлар!

 
Кун сайин чирой очиб бораётган юртимизда ҳар бир байрамга муносиб туҳфа тайёрланади. Кўркам, замонавий, янги иншоотларнинг фойдаланишга топширилиши ўзига хос анъанага айлангани қувонарли. Наманган вилояти Учқўрғон тумани марказида мустақиллик иншоотларидан яна бири қад ростлаб, шаҳар кўркига кўрк бўлиб тушди.
Тадбиркор Баҳодир Камолов ташаббуси билан бунёд этилган "Шоҳ" тантаналар уйининг очилиш маросими ҳам катта шодиёнага айланиб кетди. Маросимда туман ҳокими Назиржон Ҳайиталиев барчани Наврўз айёми билан муборакбод этди ва юртимизда тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор ортиб бораётганини таъкидлади.
Янги мажмуа очилишида ҳозир бўлган меҳнат фахрийлари, фаоллар иштирокида рамзий тасма қирқилди. "Шоҳ" тантаналар уйининг биринчи меҳмонларига эҳсон оши тарқатилди.
 

Биз Twitterда