Уч оёқли қиз жумбоғи интернет оламини лол қолдирди!

Imgur расмлар сақлаш ва айирбошлаш онлайн-хизмати аудиторияси сайтда уч оёқли қизнинг расмига оптик иллюзияга дуч келишганда аввал каловланиб қолишди деб хабар қилади РИА Новости. 

Юзлаб фойдаланувчилар расм тагига изоҳ ёзиб, бу нарсани мантиқий жиҳатдан мулоҳазасини бошлаб юбордилар. Бир суткада бу расмни 200 мингдан ортиқ киши томоша қилди.

Кўплаб фойдаланувчилар қизнинг учинчи оёғига изоҳ беришга ожиз қолдилар.

Бу оптик иллюзиянинг сири оддий бўлиб чиқди: расмдаги қиз қўлида ваза ушлаб турибди, яхшилаб разм солинса, унинг чап томонида вазани илғаш мумкин.

Кўпчилик фойдаланувчилар изоҳ берилгандан кейин ҳам қизнинг учинчи оёғидан бошқа нарсани кўришмаётганини билдиришди.

Биз Twitterда