Турк журналистлари Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида дарс беради

 
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети ректори Шерзод Қудратхўжаев бошчилигидаги университет делегацияси, Анқарада Туркия Радио ва Телевидениесига (TRT) ташриф буюрди.
Шерзод Қудратхўжаевнинг TRT бош директори Ибраҳим Эрен ва TRT Avaz канали раҳбари Седат Сағиркая билан бўлган учрашувида матбуот соҳасидаги таълимда ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университетининг муваффақиятли талабаларининг TRTда амалиёт ўташи, TRTда фаолият олиб бораётган тажрибали турк журналистларининг Ўзбекистонда дарс бериши масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олди.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Хажеттепе, Ғозий ва Анқара университетларининг коммуникация факультетларини ҳам бориб кўрди.

Биз Twitterда