Туркманоботда Ислом Каримов ҳайкали ва унга аталган кўча очилди

 
Туркманоботда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталадиган кўчада раҳматли Юртбошимиз ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
 Монументнинг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбирда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовлар иштирок этишди. Йиғилганлар олдида сўз олган туркман давлати раҳбари Ислом Абдуғаниевичнинг икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида гапирди. Буюк сиёсатчи ва йирик давлат арбобига ҳар қанча эҳтиром камлигини эътироф этди. Ўзбекистонинг биринчи Президентига энг яхши ҳайкал – бу унинг ишини муносиб давом эттиришдир, дея таъкидлади Бердимуҳамедов.
Шундан сўнг икки давлат раҳбарлари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унга ҳурмат бажо келтиришди.

Биз Twitterда