Туркманистон пойтахтидаги янги аэропорт гўзаллиги билан оламни лол қилмоқда! (+видео)

Article
Туркманистон бутун дунёнинг ўзининг ажойиб бунёдкорлиги билан ҳайратда қолдирди. Ашхабодда жаҳонда тенги йўқ ҳаво қўналғаси бунёд этилгани ҳақида хабар бергандик. Бу сафар унинг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
Беш қаватли бу иншоот Марказий Осиёдаги энг йирик  аэропот ҳисобланади. Қанот ёзиб турган лочин формасида бунёд этилган бино шоҳона саройни эслатади. Унинг лойиҳасини Туркиянинг  Polimeks компанияси меъморлари ишлаб чиқишган.
Майдони 1200 гектарни ташкил этувчи аэропортда асосий бинодан ташқари 100 та қўшимча иншоотлар мавжуд. Янги терминал, 72 метрлик диспетчерлик минораси, тиббий марказ, пилотлар ўқув мактаби шулар жумласидандир. Аэропортда иккита учиш-қўниш йўлаги мавжуд бўлиб, ҳар бирининг узунлиги 3800 метрдир.
Қурилиш ишларига 2,3 миллиард доллар маблағ сарф этилди. Ҳаво қўналғаси бир йилда 14 миллион, соатига эса 2 минг йўловчини қабул қилиш қувватига эга.
 

Биз Twitterда