Туркманистон-Ўзбекистон кенгайтирилган музокаралари якунланди ва икки томонлама шартномалар тантавор руҳда имзоланди

Article

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг яккама-якка музокараларидан сўнг, олий даражадаги музокаралар кенгайтирилган таркибда - икки давлат расмий делегациялари аъзолари иштирокида давом эттирилди.

Шерикликнинг стратегик йўналишлари сифатида энергетика ва транспорт соҳаси тилга олинди. Бу борада икки мамлакат ҳамкорликнинг муваффиятли мисоли сифатида  2009 йилнинг декабрида ишга туширилган ҳамда Туркманистондан Хитойгача бўлган газ қувурини кўрсатиш мумкин.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, бизнес-ҳамжамиятлар ўртасидаги шериклик, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг оширилиши ҳақида фикр юритишган.

Музокараларда экологик муаммолар бўйича халқаро шаклдаги ўзаро ҳаракатларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек сайёҳлик соҳаси, ижтимоий, илмий ва спорт соҳалардаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

«Ўғузхон» президент саройи мажмуасидаги музокаралар якуни бўйича «Салжуқхон» залида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими юқори даражада ўтказилди.

Президентлар Гурбангули Бердимухамедов ва Шавкат Мирзиёев Қўшма баёнот вабул қилишиди ва икки мамлакат ўртасида стратегик ҳамкорлик Шартномасини имзоладилар.

Ҳар икки давлат раҳбарлар иштирокида 2018-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик Шартномаси, темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш Меморандуми, 2017-2019 йилларад ижтимоий-маданий ҳамкорлик Дастури,  Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликларининг 2017-2018 йиллардаги ҳамкорлик дастури бўйича келишувлар имзоланди.

Шунингдек, ҳудудлар ўртасида ижтимоий-маданий ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Бунга кўра Дашогуз – Хоразм ҳамда Лебап-Бухоро ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Туркманистоннинг темир йўл транспорти, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, “Туркманкимё” давлат концерни Ўзбекистоннинг ташкилот ва муассасалари билан шартномалар имзолашди.

Биз Twitterда