Туркияда Қадимги Эллада қаҳрамонлари ва маъбудлари мақбараси топилди

Туркиянинг Бурса вилояти археологлари антик давр қаҳрамонлари Геракл, Медуза Горгона ҳамда Эрос маъбуди кўмилган жойни топишди.
Мутахассислар фикрига кўра Эрос, Геракл ва Медуза Горгона мақбаралари эрамизнинг III асрига мансубдир. Улардан энг аҳамиятлиси Муҳаббат маъбудининг саркофаги бўлиб, у ажойиб безакка эга.
Археологлар ушбу қабрлар топилган ҳудуддан бошқар осори-атиқалар чиқишини таҳмин қилишмоқда. Чунки ўша давр қабрлари кўп хонали бўлиб, уларга хожалари билан бирга турли буюмлар ҳам кўмиш одат тусига кирган.
Афсонавий қаҳрамонларнинг қабрини топилишида хазина изловчиларнинг ҳиссаси катта бўлди. Чунки айнан улар ушбу жойни топиб, маҳаллий ҳукуматни хабардор этишди.
Афсуски, улар қимматбаҳо саркофаглардан бирига зиён етказишган, қолган иккитаси эса бус-бутун турибди. Чунки улар археологлар ишга киришганидан сўнг юзага чиқарилди.

Биз Twitterда