Туркия ердан, АҚШ коалицияси ҳаводан Ал-Бобни ишғол қилади

Article

Туркия Суриянинг Ҳалаб вилоятидаги Ал-Боб шаҳрини ишғол қилиш учун АҚШ бошчигидаги коалициядан ҳаводан кўмак беришни сўради, деб хабар қилди Reuters.

“Халқаро коалиция Ал-Боб учун жангимизда ҳаводан бизни қўллаб-қувватлаши шарт. Ёрдам бермасликлари умуман қабул қилинмайди” деди Ражап Тайип Эрдоғаннинг вакили Иброҳим Қалин пресс-конференцияда.

Туркия армиясининг берган маълумотларига кўра, ИШИД Сурия шимолидаги бу шаҳардан чиқиб кетишга уринган тинч аҳолини ўққа тутган, 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, кўплаб ярадорлар мавжуд.


Биз Twitterда