Туркия иқтисодиёт вазиридан Ўзбекистон Бош вазир ўринбосарига: бундан кейин мен Ўзбекистон вазири каби ишлайман, менинг аслим ўзбек!

 
Туркияга ташрифи давом этаётган Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Анқарада Туркия иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи билан ҳам учрашди.
Туркия иқтисодиёт вазирининг “Хош гелдиниз” деган туркча илтифотига Жамшид Қўчқоровнинг ўзбекча “Хушвақт бўлинг” деган жавоби билан самимиятга бурканиш билан бошланган учрашувда тижорат ва иқтисодий алоқалар юзасидан фикр алмашинилди.
Учрашувдан сўнг музокараларга баҳо берган Ниҳат Зейбекчи “Йиллик савдо айланмаси 1,2 миллиард доллар холос. Буни бир неча баробарга ошириш учун ҳаракат қиляпмиз. Бундан кейин олдимизга, келажакка қараймиз фақат. Мен Ўзбекистон вазири каби ишлайман, чунки менинг аслим ўзи ўзбек! Қўчқоров эса Туркия вазири каби ёндашади ишга. Худо хоҳласа, натижалар узоқ куттирмайди” деган фикрларни билдирди.

Биз Twitterда