Туркия Бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш Тошкентга келади

ФОТО: http://im.haberturk.com/
 
24-25 май кунлари Тошкентда Ўзбекистон-Туркия Ҳукуматлараро қўшма иқтисодий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Turkiye gazetesi хабар берди.
Йиғилишда Туркия Бош вазири ўринбосари Туғрул Туркешнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Комиссия йиғилиши якунлангач, Ўзбек-Турк Ишбилармонлар Кенгаши томонидан ташкил этиладиган икки давлат ишбилармонлари учрашуви ҳам режалаштирилмоқда.

Биз Twitterда