Тўрақўрғонда мулоқот майдони

Тўрақўрғон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида жойлашган вилоят халқ депутатлиги Кенгашига сайлов ўтказувчи 13-сайрам сайлов округи ва 402-сайлов участкалари жойлашган. Айни пайтда мазкур сайлов округида  сайловолди ишлари қизғин олиб борилмоқда.
 
 
 
Бу ерда сайлов участкаси аъзолари учун ўқув-семинарлар ташкил этилган. Ўқув жараёнида ҳар бир участка аъзолари ўзларининг сиёсий билимларини мустаҳкамлаб бормоқда. Ўн битта сайлов участкаси манашу 13-сайрам сайлов округига қарашли бўлиб унда 29 минг сайловчи рўйхатга олинган. Улар орасида бу йил илк марта сайловда 1000 нафардан зиёд ёшлар иштирок этади. Шундай ёшлар орасида Тўрақўрғон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Тўйчибек Иброҳимов ҳам бор.
-  Мен бу йил 18 ёшга кирдим ҳамда илк маротаба сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдим. Шундай имкониятга эга фаол ёшлар орасида эканимдан фахрланаман ва муносиб номзодга овоз бераман, - дейди   ёш сайловчи Тўйчибек Иброҳимов.
Тўрақўрғонда сайловга тайёргарлик авж паллага кирган. Шу маънода, навбатдаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 48- Тўрақўрғон сайлов округида туман участка раислари иштирокида ўтди. Семинар-тренингни ушбу сайлов окурги раиси Гулнора Содиқова очди ва олиб борди. Вилоят сайлов комиссияси аъзоларидан  Саодат Файзуллаева ва Умида Жўраева тадбирда сўз олиб, сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ҳамда янгиликларга тўхталдилар. Округ раиси Гулнора Содиқова ўз маърузасида, туманда 52 та сайлов участкаси ташкил этилгани шундан 47 та сайлов участкаси 48-Тўрақўрғон сайлов округига қарашини ҳамда 139 430 нафар сайловчилар рўйхатга олинган, дея рақамли фактларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
-  Бугунги семинар-тренингни ўтказишдан асосий мақсадимиз туман участкаларидаги холатларни аниқлаш ва участка раисларига амалий ёрдам бериш. Бундан ташқари сайлов кодексидаги ўзгаришлар ҳамда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати билан ишлаш тартибини тушунтириб беришдан иборат, – дейди ВСК аъзоси Умида Жўраева.

Ўтказилган семинар-тренинг фақат давра суҳбати шаклида эмас қизиқтирилган ва муаммоли саволларга вилоят сайлов комиссия аъзоларининг жавоблари орқали ечим топиш билан яна ҳам бойиди.
Куннинг иккинчи ярмида Парламентнинг Қонунчилик палатасига бешта сиёсий партияларнинг 48-Тўрақўрғон сайлов округидан кўрсатилган номзодлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашув чинакам мулоқот майдонини яратди. Тадбирга маҳалла фаоллари, ёшлар, талабалар, жамоат, ташкилот-бирлашма ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Қонун чиқарувчи орган депутатлигига номзод этиб белгиланган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партиясидан Шаҳзода Акбарова, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Акмал Бурханов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Гулчеҳра Қаюмова, энг ёш Ўзбекистон Экологик партиясидан Нилуфар Ниёзова сайловолди дастурлари билан чиқиш қилди. 
Улуғбек Рўзиматов.

Биз Twitterда