Трамплар Оқ Уйга жило беришмоқда

Article
200 йилдан ошиқ тарихга эга ушбу меъморий мажмуа ҳамон Америка раҳбариятига хизмат қилиб келмоқда. У қанчалик ўзгариш топади, буни вақт кўрсатади.
АҚШ президенти Дональд Трамп турмуш ўртоғи Меланья билан Оқ Уй интерьерига ўзига хослик ато этишни мақсад қилган. Бунинг учун махсус декоратор ёлланди. Қароргоҳни ўзгартириш ва безаш ишлари билан дизайнер Тэм Канналихэм шуғулланмоқда.  
Биринчи хонимнинг катта маслаҳатчиси Стефани Уолкоффнинг сўзларига кўра, бинонинг ички қисми пардозланади. "Трамп хоним Оқ Уйнинг тарихий аҳамиятини жуда юқори баҳолайди ва унга Тэмнинг анъанавий ёндашуви билан ажойиб кўриниш ва қулайлик бериш мақсад қилинган. Бу улар ва фарзандлари Бэрронга президентлик даврида вақтни янада яхши ўтказиш имконини беради", - деди Уолкофф.
Канналихэм лаослик дизайнер бўлиб, ўзининг Kannalikham Designs ташкилотига раҳбарлик қилади. Шу билан бирга у жуда машҳур декоратор ҳам эмас. У ҳақдаги маълумотлар интернетда жуда кам, ҳатто Instagramдаги аккаунти ҳам жамоатчилик учун ёпиқ. Шу боис унинг амалга оширадиган ишлари кўлами тўғрисида тўлиқ маълумотлар йўқ. 

Биз Twitterда