Тожикистон билан авиа алоқа тикланди: Биринчи рейс 10 февралда!

Article
Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасида ҳаво йўллари алоқаси 1992 йилда Тожикистонда бошланган фуқаролар уруши сабабли тўхтаб қолган ва бугунга қадар ҳолат ўзгармай келаётганди. Ва ниҳоят 25 йилдан сўнг яна икки қўшни давлат ўртасида авиа алоқа тикланди!
Тожикистоннинг “Авеста” ахборот портали Душанбе халқаро аэропортида “Душанбе-Тошкент” йўналишига билет сотиш бошланганини маълум қилди. Биринчи рейс 10 февраль кунига мўлжалланган. Бу ҳақда Регнум хабар қилди.
Ўтган йили 30 ноябрда бўлиб ўтган давлатлараро соҳа делегациялари учрашувидан сўнг икки мамлакат ўртасида ҳаво алоқасини тиклашга эришилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” билан Тожикистоннинг “Сомон эйр” авиакомпаниялари йўловчиларга хизмат кўрсатиши белгилаб олинди.

Биз Twitterда