Тожик милиционерлари ортиқча вазн билан курашишмоқда

Article
Тожик милиционерлари ортиқча вазн билан кураш олиб боришга қарор қилишди. Озиш учун вазир уларга муҳлат берди.  
Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода тожик милициясини  вазн ва бўй борасида тартибга солиш учун фармойиш берганини маълум қилди, дея ёзади Asia-Plus.
Раҳимзоданинг сўзларига кўра, бу борадаги назорат махсус комиссияга юклатилган.
«Икки ой бурун милиция ходимларининг вазнини тартибга келтириш борасида фармойиш бергандим.. Ахир милиционер семира бошласа унинг иш унумдорлиги пасайиб кетади. Ходимларнинг бўйи ва вазни халқаро нормаларга мос бўлиши керак», - таъкидлади у.

Биз Twitterда