Товуқ йили нималарни олиб келади?

Article

Ниҳоясига етаётган Маймун йили ўз ўрнини Товуқ йилига бўшатмоқда. Хитой тақвими бўйича Товуқ энг нозик дидли, сўзамол, синчков, сезгир, инжиқ, талабчан, ҳушёр, масъулиятли белги ҳисобланади

Оловранг товуқ — интилувчан ва етакчи. Камтарлик ва ўзига ишончсизлик каби ҳислатлар унга ёт, у буларни қабул қилмайди. Аммо кучли ва жасур инсонларга бу йил омад ёр бўлиши турган гап. Товуқ — ажойиб рўзғор бекаси. Агар оилада товуқ йилида туғилганлар бўлса, демак бу йил ўша оилада тўкин-сочинлик бўлади.

Интернет оламида келтирилган мунажжимлар башоратида келтирилишича, бу йил режалари ва орзулари эзгулик ҳамда яхшиликка ишончга асосланган ҳақиқатпарвар ва адолатли инсонларга омад кулиб боқади.

Оловранг товуқ — ёрқин ва ғурурли қуш бўлгани учун байрамга ҳам шунга монанд либос танлаган маъқул. Бу — қизил, тўқ сариқ, жигарранг қизил, сариқ ёхуд малла рангдаги либослар бўлиши мумкин. Шунингдек, қора рангдаги либосларни ҳам. Либос танлаётганда совуқ ранглардан қочиб, ёрқин ҳиссиётлар ва ишқ, гуриллаб ёнаётган гулханни эслатувчи ёрқин ва илиқ рангларни танлаш керак бўлади.

Дунёдаги ноқобил иқтисодий вазият туфайли инсонларнинг молиявий ҳолати йил бошида бир оз мураккаброқ бўлиши мумкин, дейди башоратлар. Таъкидланишича, ўз иқтисодий ҳолатини яхшилашни истайдиганлар Янги йил куни бойиб кетишни эмас, балки иш ва бизнес соҳасида омад кулиб боқишини ният қилишлари керак. Тақдир сизга нисбатан шафқат кўрсатишини кутманг, ҳаракат қилинг!

Товуқ дангасаликни ёқтирмайдиган жонивор бўлгани учун, эрта туриш, жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш, даволовчи врачлар билан учрашиш, кўпроқ табиат қўйнида сайр қилиш ва иммунитетни кучайтириб боришга жиддий эътибор қаратинг. Соғлиқдаги майда муаммоларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш сурункали касалликлар яллиғланишига олиб келиши мумкин.

Манба: sputniknews-uz.com


Биз Twitterда