Тошкентда профессионал бокс кечаси: "WBC Silver" камари учун жанг кўрамиз!

 
Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида 5 май куни профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
8 беллашувдан иборат бу ёрқин бокс кечаси доирасидаги асосий баҳсда ҳамюртимиз Азиз Абдуғофуров, россиялик Дмитрий Чудиновга қарши "WBC Silver Super Welterweight” камари (Бутунжаҳон бокс кенгаши талқинида 2-ўрта вазнда Кумуш камар) учун 12 раундлик жангда рингга чиқади. 26 ёшли Азиз Абдуғофуров, бугунгача профессионал рингда ўтказган 10 та учрашувининг барчасида ғалаба қозонган: 10-0-0. Рус боксчи Чудиновнинг ҳисобида эса 25 беллашувда 21 ғалаба, 2 мағлубият, 2 дуранг бор: 21-2-2.
Яна бир маҳоратли енгилмас боксчимиз, 23 ёшли Қудратилло Абдуқаҳоров (13-0-0) эса танзаниялик 26 ёшли Тваха Кидуку билан 8 раундлик баҳсда рингга кўтарилади.
 
Қолган беллашувлар қуйидагича:
Улуғбек Собиров, (ёши 19, Ўзбекистон, 4-0-0) vs Гиорги Унгиадзе (ёши 33, Грузия, 39-35-1);
Жасур Аҳмаджонов (ёши 22, Ўзбекистон, 4-0-0) vs Стив Фердинандус (ёши 37, Индонезия, 27-14-1);
Анвар Турапов (ёши 24, Ўзбекистон, 3-0-0) vs Рой Мухлис (ёши 31, Индонезия, 29-8-3);
Жамшид Нажмиддинов (ёши 25, Ўзбекистон, 16-1-0) vs Каха Аветисиани (ёши 28, Грузия, 50-47-1);
Умид Рустамов (ёши 35, Ўзбекистон, 3-0-0) vs Арчил Гиголашвили (ёши 32, Грузия, 5-9-0)
32 ёшли ҳамюртимиз Олимжон Назаровнинг ( 20-5-0) рақиби яқин кунларда маълум бўлади.

Биз Twitterда