Тошкентда яна DEDEMAN меҳмонхонаси очилади

Article
Тошкентнинг марказидаги “Dedeman Silk Road Tashkent” меҳмонхонаси 2003 йилдан 2015 йилнинг 1 январигача фаолият юритиб келгач, кейинчалик Dedeman Groupнинг ўзбек бозоридан чиқиб кетиши натижасида ўз мижозларига янги “WYNDHAM TASHKENT” бренди остида хизмат кўрсатиб келаётган эди.
Меҳмонхона сектори жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистонда фаолият юритишни тўхтатиш хато қарор бўлганини тушуниб етишган чоғи, Dedeman Group муассислари Ўзбекистонда яна меҳмонхонаси очишга қарор қилишди. Бу ҳақда Dedeman Turizm Yönetimi A.Ş. бош директори Эмруллаҳ Акчакая матбуотга билдирди. “Dedeman Tashkent” меҳмонхонасининг очилиши 2017 йилнинг биринчи чорагига мўлжалланган.

Биз Twitterда