Токио, Боку, Москва. Энди Шанхайда ҳам Алишер Навоий ҳайкали бор!

Article
Шанхай университетида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг ҳайкали очилди.
Shanghai Daily’нинг хабар беришича, бронза ҳайкалнинг баландлиги 3,6 метр, ҳайкал ўрнатиладиган махсус супа - постамент эса – 1,8 метрга тенг. Ҳайкал лойиҳаси ўзбек ҳайкалтароши Равшан Миртожиев томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бронзадан қуйилган ҳайкал хитойлик ҳайкалтарош томонидан яратилди. Унинг оғирлиги 3 тоннага тенг.
Шанхай университети ҳовлисида бу ёдгорлик пойдеворига биринчи тош қўйиш  маросими 2013 йилда бўлиб ўтганди.
Буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг маҳобатли ҳайкаллари шу кунгача, Токио, Боку ва Москва шаҳарларида залвор тўкиб турганди. Энди бундай мегаполислар қаторига Шанхай ҳам қўшилди.
 

Биз Twitterда