Тоҳир Йўлдошнинг қора қилмишлари очиб ташланган "Муқаддас истак" фильми трейлери эълон қилинди

Article
1990-йиллар. Наманган. Бир гуруҳ ашаддий экстремистлар хорижлик ҳомийлари сценарийси асосида Фарғона водийсида хаосни юзага келтириш учун бор "маҳорат"ларини ишга соладилар. Бу йўлда ҳар қандай қабиҳликдан қайтишмайди. Режиссёр Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган "Муқаддас истак" фильмида шу воқеалар маҳорат билан тасвирга олинган. Шу кунларда ушбу фильмнинг илк трейлери эълон қилинди. Фильмни суратга олиш жараёни ҳақида аввалги мақоламизда видеосуҳбатни эълон қилган эдик.
Давлат буюртмаси асосида «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олинган фильм 1988-1992 йиллар воқеаларини ўз ичига олган бўлиб, у мустақилликдан олдинги, ҳамда мустақилликнинг дастлабки таҳликали йилларини ёритиб беради. Унда истиқлолга эришишдаги қийинчиликлар, ночор аҳвол, моддий қийинчиликлар, давлатимизнинг мустақиллигини, озодлигини хоҳламасдан ҳар хил хуружлар уюштирган гуруҳлар фаолияти ҳақида ҳам сўз боради. 
Фильмда Соҳиб Аббосхон, Лола Элтоева, Гулбаҳор Йўлдошева, Эркин Комилов, Муҳаммадали Абдуқундузов, Юлдуз Ҳамидова, Фарҳод Абдуллаев, Дилмурод Масаидов, Самиддин Лутфуллаев, Шаҳноза Аҳмедова, Акмал Мирзо сингари актёр ва актрисалар роль ижро қилишган.
 

Биз Twitterда