Тезкор: Трамп ва Путин яқин ҳамкор!

Article
Бир неча дақиқалар олдин АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг сайловдаги ғалабасидан кейинги илк расмий матбуот анжумани якунланди.  Бир соат давом этган анжуманнинг диққатга савозор жиҳатлари ҳақида тезкор маълумот берамиз.
Анжуман бошида сўз олган АҚШнинг 48-вице-президенти Майк Пенс Америка жамоатчилиги ёлғон хабарлардан, фейклардан чарчаганини, янги президент бундай ҳолатларга чек қўйишини таъкидлади.
Трамп микрофонга яқин келди ва “Бу - фитна” деди. У ўз сўзини иқтисодиёт  ҳақидаги сўзлари билан бошлади. Турли штатларда қуриладиган автомобиль концернлари ҳақида гапирди. “Мен янги иш ўринлари яратаман деб ваъда бердимми, буни амалга ошираман” – дея таъкидлади. Шунингдек у йиғилганларни  инаугурация маросими жуда ажойиб тарзда ўтишига ишонтирди. Кириш сўзидан сўнг унга савол берилиши мумкинлигини таъкидлади.
Ундан Россия президенти Владимир Путин билан муносабатлари хақида сўрашди. Кейинги саволлар ҳам асосан Россия билан боғлиқ бўлди.  “Мен уни ҳалол инсон деб ҳисоблайман. Айни пайтда Россия билан муносабатларимиз жуда ёмон. Лекин Россия бизга  “ИШИД” билан курашда жуда керак. Буни уддасидан чиқаманми, йўқми билмадиму, лекин Путин билан яхши алоқаларни йўлга қўйишга умид қиламан”  - деди  Трамп.
Сўнгги пайтларда матбуотда тарқалаётган хабарларнинг барчаси ёлғонлигини таъкидлади. Хатто у CNN канали мухбири саволларига жавоб беришдан бош тортди. «Мен фақат ростгўйлар билан гаплашаман, ёлғончилар билан эмас», - деди.
Шунингдек,  Мексика билан чегарада девор қурилиши, бу иншоот қўшнилар ҳисобидан барпо этилишини таъкидлади.