Терроризмга биргаликда кураш олиб бориш зарурийдир

Article
Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф шанба куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг Теҳрондаги элчилари билан учрашди. Учрашув чоғида, у экстремизм ва терроризм чегара билмаслиги, шу боис унга қарши курашиш учун биргаликда иш олиб бориш лозимлигини таъкидлади.
МДҲ давлатлари хавфсизлиги Эрон учун муҳим аҳамият касб этиши, айнан шу сабаб бу мамлакатлар мустақиллигининг илк йиллариданоқ Эрон ислом жумҳурияти томонидан имкон қадар кўмак беришга ҳаракат қилингани вазир томонидан айтиб ўтилди.
Минтақа давлатларининг ҳаммаси Эрон учун стратегик аҳамиятга эгалиги таъкидланди. Шунингдек, ушбу юртлар билан энергетика, юк ташиш, иқтисод, савдо-сотиқ ва хавфсизлик соҳасида ўтган 25 йил мобайнида амалга оширилган ишларга таҳлилий назар ташланди.

Биз Twitterда