Телефоннинг касофати: она ўлди, қизалоғи эса оғир аҳволда

Замонавий комьютер технологияларининг ривожланиши жамиятга янги-янги касалликларни тиқиштиришда давом этмоқда. Интернетда виртуал ҳаёт, турли ўйинлар, ўзини ўзи расмга олиб, тарқатиш, телефонда узлуксиз мулоқот каби қарамликлар... Буларни санаб адоғига етиб бўлмайди.
 
Минг афсуски, инсоннинг жисми эмас, фикру зикри билан боғлиқ бу касалликлар натижасида табиий ўлим уларга ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Дунёнинг турли бурчакларидаги аксарият компьютер касаллари техникага муккасидан кетиш натижасида, зўриқиш оқибатида вафот этишмоқда. Албатта суткалаб, ҳафталаб экран қаршисидан кетмай, озиқ-овқатни унитиб ўтириш фалокатга олиб келмай соғлиқ учун фойда берсинми? Худди шундай фожеали оқибатлар замонавий геймерларга ҳам хосдир.
Селфи, селфи таёқчаси – ўзини ўзи ҳайратланарли жойларда суратга муҳрлаш шу қадар авж олдики, биргина 2016 йилнинг ўзидан бунинг натижасида селфоманларнинг 100 дан ошиғи ҳаётдан бевақт кўз юмди. Уларнинг аксарияти миноралардан, осмонўпар бинолар томидан, тоғлардан қулаб ҳалок бўлишган. Телефономания оқибатида эса минглаб автоҳалокатлар юз бермоқда.
Минглаб инсонлар нобуду мажруҳ бўлишяпти. Бунга ёрқин мисол, бугун 29 январь куни атиги бир соат олдин Москвада “Молодёжная” метросида шундай фалокат юз берди. Ўн ёшли қизи билан метро кутаётган аёл телефонда гаплашиш билан банд бўлиб, нохос рельсга тушиб кетди. Минг афсуски юқори тезликда метро келаётганди. Аёл ўзи билан бирга қизини ҳам тортиб кетди. Ҳайдовчи қанчалик ҳаракат қилиб, тормозга зўр бермасин, уларни уриб юборди. Жароҳатланганларни зудлик билан вертолётда яқин шифохонага олиб келинган бўлсада онани қутқариб бўлмади. Миясидан очиқ жароҳатланган аёл вафот этди.Оғир жароҳатлар асоратида қолган қизалоқ эса айни пайтда ўлим ва тириклик ўртасида жон талашмоқда. Хулоса қилишни эса ўзингизга қолдирамиз...
Нуримуҳаммад Холмирзаев,
НамДУ талабаси
 

Биз Twitterда