Тарихда бугун: 1999 йил 16 февраль – Ислом Каримовга бомбали суиқасд уюштирилган кун

1999 йилнинг 16 февралида террорчилар Тошкентнинг 6 жойида портлашлар уюштирганди. Ўшанда Ўзбекистон раҳбарияти, муҳим давлат бошқарув органлари террорчилар нишонига айланганди.
Ёвуз ниятли кучлар дастлабки портлашни соат 10:40 да Юсуф Хос Хожиб кўчасида, ИИВ биноси олдида амалга оширишди – портловчи моддалар тўлдирилган автомобил ҳаракатга келтирилди. Ортидан 10:55 да “Мустақиллик майдони” метро станцияси ёнида иккинчи ана шундай автомобиль портлатилди. Учинчи фалокат 10:58 да, Вазирлар Маҳкамаси биносининг “V“ шаклидаги устуни олдида бомба ўрнатилган автомобилни портлатиб юборилганда содир бўлди. Айнан шу вақтда Вазирлар Маҳкамаси биносида 1998 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди ва унда биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳам иштирок этиши режалаштирилган эди. Бундан ташқари соат 11:20 да Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки олдида ҳамда 12:00 да Абдулла Қаҳҳор кўчасидаги хусусий автомобил гаражида портлашлар рўй берди...

Биз Twitterда