Сурия муаммоси тугуни ечилмоқда

Article
Сурия муаммосининг ечими бугунги куннинг долзарб мавзуси бўлиб турибди. Ҳукумат ва мухолифат ўзаро қарама-қаршиликни бир стол атрофида муҳокама эта бошлагани вазиятни анча юмшаганидан далолат бермоқда. Бунда албатта Россия, Туркия ва Эрон мамлакатларининг хиссаси катта бўлмоқда. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ҳам кўпчиликни ҳайратда қолдириб, Башар Асадни истеъфосини талаб қилиш масалага ечим бўлмаслигини, Британия ҳукумати бундан воз кечган ҳолда муаммони ечиш учун бошқа йўл қидириши лозимлигини таъкидлади.
Вазиятнинг Башар Асад ҳукумати тарафига оғиб кетаётгани, бир қатор қора кучларга ёқмаётган чоғи, улар Сурия президентининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар тарқатишди. Лекин бу хабарлар ўз тасдиғини топмади.
Сурия президенти канцелярияси раҳбари Асадни соппа-соғлиги ва ўз вазифасини тўла бажараётгани ҳақида баёнот берди. Бу борадаги ҳар қандай миш-мишлар рад этилди.
Астанадаги учрашув чоғида уч давлат томонидан қабул қилинган ҳужжат Сурияда тинчликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Қозоғистон пойтахтига келмаган мухолифатнинг бошқа вакиллари билан ўтказаётган музокаралари ҳам муаммолар тугунини ечилишига замин яратиши тайин.

Биз Twitterда