Сурия армияси Хама провинциясида 40 дан зиёд террорчини йўқ қилди

Article
Сурия армияси Хама провинциясида "ИШИД" ва "Жабҳат ан-Нусра" террорчилик гуруҳларининг 40 дан зиёд жангариларни йўқ қилди. 8 март куни ўтказилган контртеррор операциялари ҳақида САНА агентлиги хабар берди.
Ҳарбий манба маълумотларига кўра, жангарилар Сурия ҳукумати ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Ал-Буэйда, Клейб-ас- Саур ва Ал-Луейбда туманларида ўтказилган ҳаракатлар натижасида йўқ қилинган.
Дара шаҳрида Сурия армияси "Жабҳат ан-Нусра"нинг кўплаб жангариларини зарарсизлантириб, бир неча биноларни ўз назоратига олган. Шунингдек, Энхел шаҳри атрофидаги ва Изра шаҳри шарқидаги жангарилар ҳам йўқ қилинган.

Биз Twitterда