Сон Хин Мин «ПСЖ»ни кучайтиради

Article

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хин Мин билан Франция чемпиони жиддий равишда қизиқмоқда, деб хабар қилади football.ua 

“London Evening Standard” нашри маълум қилишича, “ПСЖ” ўз таркибини 24 ёшли корейс футболчиси билан кучайтирмоқчи.

 Сон “тақачилар” сафигача 2015 йилнинг ёзида “Байер” клубидан 30 миллион евро эвазига ўтганди.

Унинг лондонликлар билан тузилган шартномаси 2019/20 йилги мавсум якунида ниҳоясига етади.

Жорий мавсумда Сон АПЛда 14 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол муаллифи бўлган. Шунингдек жанубий кореялик футболчи Чемпионлар лигасида 6 учрашувда иштирок этди ва рақиблар дарвозасини бир марта ишғол этди. 

Биз Twitterда