Сочидан учган Ту-154 Қора денгиз устида қулаб тушган, омон қолганлар йўқ

Article

Аввал хабар берганимиздек Россия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт самолёти Сочи аэропортидан чиқиб, 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолган эди.

ТАСС манбасининг хабар қилишича, самолёт Қора денгиз устида қулаган.  Қирғоқдан 1,5 масофада самолёт қолдиқлари топилди, деб ёзади kun.uz.

"Қирғоқдан 5,5 км масофада самолёт ёқилғиси тўкилган. Қирғоқдан 1,5 км масофадан лайнер қолдиқлари топилди. Қора денгиз акваториясида йўловчиларнинг шахсий буюмлари сузиб юрибди", дейилган хабарда.

Йўловчиларнинг биронтаси тирик қолмаган.

Қора денгиз ҳудудида 7та кема самолётни қидириш ишларига жалб этилган.

Бундан олдинги хабарларда самолёт Краснодар ўлкасидаги тоғларга қулагани айтилганди.


Биз Twitterда