Шукрулло Исроилов концерти қачон бўлишини маълум қилди

Article

Ҳозиргина ўзбек шоу-бизнесининг бўлиқ юлдузи, қизиқчилик соҳасида ўзига хос йўналиш соҳиби Шукрулло Исроилов узоқ кутилган концертини кузда беришини маълум қилди. “Истиқлол” санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган шоу кечаси аския ишқибозлари учун ҳақиқий совға бўлади. Концертнинг куз ойида ўтишини Шукрулло қизиқ ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида тасдиқлади. Мухлисларининг бу борада берган саволларига жавобан, у “Раҳмат, азизларим! Концертни худо хоҳласа кузда бераман”, дея пост қолдирди.


Биз Twitterда