Шердор Мамадалиев ва Сардор Мамадалиев ака-уками?

Само бағрини чақмоқ бирдан ёритиб юборгани каби ҳақиқий истеъдод ҳам кўнгилларни бир зарбдаёқ забт этиши аниқ. Хониши, хушовозлиги Сардор Мамадалиевга менгзалаётган Шердор Мамадалиевнинг номи ҳам Искандар Ҳамроқуловнинг концертидан кейин тез оғизга тушди, деб ёзади ijodim.uz сайти. Унда ёзилишича, Шердор ҳақида илиқ фикрлар пайдо бўлгани бежиз эмас. Шердорнинг қўшиқлари мазмун ва оҳанг жиҳатидан ҳам жуда мазмунли. Тўғри, шогирд қайсидир жиҳати билан устозини эслатиб туради. Бу эса бизда ҳақли равишда “Шердор Мамадалиев ва Сардор Мамадалиев ака-уками?” деган саволни туғилишига замин яратади. Лекин маълум бўлишича, “буларнинг фамилиялари бир хил экан” холос!
 
 
Шердорнинг қўшиқларидаги оҳанг ҳам Сардор Мамадалиев қўшиқларини ёдга солади.
Биринчи қадамдаёқ мухлислар эътирофига сазовор бўлган ёш истеъдод эгасининг санъат соҳасида ўз ўрни, ўз овозига эга бўлишини чин дилдан истаб қоламиз. Парвозингиз баланд, толеингиз порлоқ бўлсин, Шердор!

Биз Twitterда