Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга 22-23 март кунлари бориши аниқ бўлди!

 
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи 22-23 март кунлари амалга ошиши ҳақида хабар берган Қозоғистон ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов бу ташриф Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳамжиҳатликнинг яна бир карра исботи эканини таъкидлади, деб ёзади ВЛАСТЬ интернет-журнали.
Қозоғистон парламентидаги ҳукумат соати доирасида бу ҳақда маълумот берган вазир, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22-23 мартдаги ташрифи, ҳамда ундан кейин амалга ошадиган баъзи Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Астанага ташрифи минтақа давлатлари ўртасида трансмиллий хусусдаги масалаларда ҳамжиҳатлик мавжудлигини яна бир карра кўрсатиб беради” деди.

Биз Twitterда