Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради

photo: https://sputniknews.kz
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2017 йил 9-10 сентябрь кунлари Қозоғистонга ташриф буюради ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.
УзА ахборот агентлигининг хабар беришича, Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Остона шаҳрида "EXPO-2017" халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этиши ҳамда хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. 
 
Нурсултон Назарбоевнинг 2016 йил 14-15 апрелда Истанбулда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида ўртага ташлаган таклифи асосида ташкил этилаётган бу саммитда Ташкилотга аъзо бўлган 57 давлатнинг раҳбарлари ва бош вазирлари билан бирга Ислом ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи мақомига эга давлатлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг 80 га яқин делегацияси иштирок этади.

Биз Twitterда