Шавкат Мирзиёев 24 августда Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашади

 
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, 24 августда Туркманистонга боради. Шу куни "Аваза" миллий туристик зонасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов маълум қилди.
Туркманистон томонидан 2018 йилда Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси иштирокчи давлатлари саммити ўтказилиши, июнь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси резолюцияси билан ҳам маъқулланганди.
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, 1993 йил 26 мартда Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикис­тон ва Туркманистон давлатлари раҳбарлари ҳамкорлигида Орол денгизи ҳавзасида экологик инқирозга барҳам бериш ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш учун тузилган. Таъсисчи-давлатлар бу жамғармага галма-гал раислик қилади ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари навбати билан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Президенти этиб сайланади.
2017 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Туркманистон жамғармага раислик қилмоқда.

Биз Twitterда