Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик мактубини йўллади

Article

Ўзбекистон Президенти Ту-154 самолёти ҳалокати муносабати билан Россия Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактубини йўллади. Мактуб матни ЎзА томонидан эълон қилинди деб ёзади  «Газета.uz».

«Қора денгиз устида Ту-154 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оғир қайғу билан қабул қилдим», — дейилади мактубда.

«Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман», — қайд этилади мактубда.

 

Биз Twitterда