Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан ТВ орқали шахсан табриклаши кутилмоқда

Article

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 декабрь куни кечаси телевидение орқали Ўзбекистон халқини Янги йил билан ўзи табриклайди. Бу ҳақда ҳозирча расмий маълумот берилмаган бўлсада, ББС радиоси ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Сўнгги йилларда раҳматли биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Янги йил табриги телевидение бошловчилари томонидан ўқиб бериларди. Шавкат Миромоновичнинг шахсий табриги бу борада ўзига хос янгилик бўлади. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг халқ билан тўғридан тўғри мулоқот билан бошланиши ҳам ўзига хос маъно касб этади.

Биз Twitterда