Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради!

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифини ташкил этиш ишчи гуруҳи билан Ашхободга келган Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев 2017 йил 2 март куни Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди. Бу ҳақда Туркманистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Хусусан, ташриф чоғида имзоланадиган ҳужжатлар кўриб чиқилди.
Томонлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳолатидан мамнуният изҳор қилган ҳолда, ўзаро ҳурмат ва ишончга таянган алоқаларни янада кучайтириш кераклигини баён этдилар.

Биз Twitterда