Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Article
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь – Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Бугун Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан мамлакатимиздаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилаётир.
Бу тадбирларда Ислом Каримовнинг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилгани эътироф этилмоқда.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди санаси – 30 январь куни пойтахтимиз Тошкентда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон берилди. Самарқанд ва Тошкентдаги маросимларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Биз Twitterда