Шавкат Мирзиёев: Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак!

Article

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида янги саҳифа очилаётганини кўрсатиб берди. Президент ўз нутқида илгари сурган “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя халқ манфаатлари давлат сиёсатида устуворлик касб этганининг белгисидир.

Шавкат Мирзиёев буни кенг шаклда очиқлаб, “Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак – одамларимиз билан. Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак – аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади. Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади,” деди. Бу сўзлар келгуси давр ўзбек давлатчилиги тизими учун қонуниятга айланиши шубҳасиз.

Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда