Сенмисан машина қўядиган деди: Автомобил устига кир ювадиган машинани отиб юборди!

Article

Туркиянинг Измир вилояти  Газиэмир туманида уйининг олдига қўйиб кетилган машинага жаҳли чиққан шахс аввал машинанинг устига учинчи этаждан бўёқ қуйиб юборди, бу билан асаби тинчимай, уйидаги кир ювиш машинасини автомобилнинг устига ирғитди. Бу нарса жаҳлдор фуқаронинг биринчи бундай ҳаракати эмаслиги, олдин ҳам уй олдига қўйиб кетилган автомобилларга қарши шунга ўхшаш ноодатий усуллар билан курашгани маълум бўлди.

Автомобил эгаси бу воқеа юзасидан судга шикоят бергани хабар қилинади Hurriyet берган видеохабарда.