Саратон касалига чалинмаслик учун етти ҳаётий маслаҳат!

Article

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қошидаги Саратон касаллигини ўрганиш бўйича халқаро агентлик кучли канцерогенлар рўйхатини эълон қилди. Улар танада ўсимталарнинг юзага келишига асосий омил ҳисобланади. Саратон хасталигига мубтало бўлмоқчи бўлмасангиз, маслаҳатларга қулоқ солинг деб ёзади АиФ

1. Чекманг.

Бу зарарли одат 70-90 % ҳолатларда ўпка раки сабабчисига айланади. Қанча кўп чеккан сайиш давосиз дард блан оғриш эҳтимоли кучайиб боради. Бир кунда бир пачкадан ортиқ чекувчилар соғлом одамга нисбатан 15-20 маротаба, кашандалар эса 60 марта кўп ўпка ракига дучор бўладилар.

2. Очиқ қуёшда бўлиш вақтини чекланг.

Бу маслаҳат айниқса болаларга тегишли. Мутахассисларнинг фикрича, 15-30 дақиқадан ортиқ тобланиш тавсия этилмайди. Тобланаётган пайтда қуёшдан ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур. Аксинча ҳолатда тери-таносил саратони эҳтимоли кучаяди.

3. Вазнингизни ошишига йўл қўйманг!

Баъзи тадқиқотлар семириш билан йўғон ҳамда ингичка ичак, сут бези саратони ўртасида алоқа борлигини кўрсатмоқда.

4. Тўғри овқатланинг!

Дуккакли маҳсулотлар, сархил мевалар ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Гўштдан қайта ишланган маҳсулотлардан сақланинг. Яқинда БССТ ушбу маҳсулотларни энг хавфли канцерогенлар гуруҳига қўшди. Статистика шуни кўрсатмоқдаки, ҳар куни 50 грамм қайта ишланган гўшт (1та сосиска ёки колбаса) истеъмоли ингичка ва йўғон ичак раки билан оғриш эҳтимолини 18% га оширади.

5. Жисмонан фаол бўлинг.

Дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилган 40 дан ортиқ тадқиқотларга кўра,  камҳаракатли фаолият билан машғул ҳаёт тарзини кечирувчиларда саратоннинг ривожланиши кўпроқ кузатилади. Бунинг учун кунда камида бир ярим соат жисмоний машғулот билан шуғулланиш керак.

6. Спиртли ичимлик ичишни камайтиринг.

Бу ҳам саратонни чақиради. Танада этанолнинг парчаланиши натижасида зарарли ацетальдегид пайдо бўлади.

7. Уйда родон миқдорини назоратга олинг.

Бу радиоактив газ тошларда ва қаттиқ жисмларда беркиниб ётган урандан пайдо бўлади. родон кучли канцероген сифатида ўпка саратонини келтириб чиқаради. Ушбу газ орқали касалланиш 6 % дан 15 % гачани ташкил этади. Уйга у бетон тирқишларда, трубалар орқали кириши мумкин. Ундан айро бўлиш жуда осон. Хонани тез-тез шамоллатиб туринг.