Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Самарқанд ва Бухоро вилоятларига прокурор тайинлаш бўйича буйруқ имзолади.
Ўзбекистон Бош прокурорининг 2017 йил 15 мартдаги буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Фарҳод у Зуфаров Самарқанд, 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Валиев Бухоро вилоятига 5 йил муддатга прокурор этиб тайинланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот-маркази хабар бермоқда.
Ҳар икки номзод вилоятлардаги прокуратура коллегияси раислари томонидан тасдиқланган.
Ўтган йилнинг август-октябрь ойлари мобайнида Тошкент шаҳри, Жиззаҳ вилояти ва Қорақалпоғистонга янги прокурорлар тайинланганди.