Самарқандда Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилади

Article

Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон Бадиий академияси хабарига асосан.
Хабарга кўра, Ҳайкал Регистон майдонидан ўнг томонда жойлашган хиёбон марказида ўрнатилади. Ҳайкал ҳақида батафсил маълумотлар ҳозирча аниқ эмас.

"Бироз олдин Ўзбекистоннинг Биринчи президенти ҳайкали яртиш бўйича танлов эълон қилинган эди. Танлов шартларига кўра ижодий таклифларни қабул қилиш 2017 йилнинг 31 мартига қадар давом этиши, 10 апрелда эса махсус кўгазма ташкил қилиниши режалаштирилган. Ушбу кўрик танлови ғолиби 25 минг доллар пул мукофоти олиши кўзда тутилган. Удан ташқари 2 ва 3 ўрин олган ижодкорлар 20  ва 15 минг доллардан мукофот олиши ва яна икки ижодий иш 5 минг доллардан махсус соврин олиши ҳам режалаштирилган." дейилади материалда.

Биз Twitterда