Самарқанд: мозий ва келажак уйғунлиги

Article
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқаришнинг технологик даражаси ва рақобатбардошлигини ошириш, инновацион маҳсулотни ички ва ташқи бозорга чиқариш, илғор инновацион лойиҳа ва ишланмаларни ҳаётга жорий этишда муҳим омил бўлмоқда.
Бетакрор тарихий обидалари ва гўзал табиати билан бутун дунёга машҳур Самарқандда эртага юртимизнинг беш вилояти  илғор олимлари тўпланишади. Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицейда X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтади.
Унда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах, Навоий ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари ва марказлари олимлари, тадқиқотчи-изланувчилар, талабалар ўзларининг илғор инновацион ғоялари, технология ва лойиҳалари, илмий ишланмаларини вилоятимиздаги хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, тадбиркорлар ва фермерларга тақдим этадилар.
Тадбир давомида саноат корхоналари ва ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан янги технология, лойиҳа ва ишланмаларни харид қилиш, сотиш юзасидан кўплаб шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Биз Twitterда